Ссылки доступа

Туркманистон давлат муассасаларида янги президентнинг портретлари ўрнатилмоқда


Новый президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов на фоне портрета своего отца - бывшего президента Гурбангулы Бердымухамедова
Новый президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов на фоне портрета своего отца - бывшего президента Гурбангулы Бердымухамедова

Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг портретлари мамлакатнинг барча давлат муассасаларида пайдо бўлишни бошлади.

Муассаса ва ташкилотларга мамлакатни 15 йил бошқарган президент Гурбангули Бердимуҳамедов суратларини унинг ўғлининг портретларига алмаштириш бўйича кўрсатмалар аллақачон берилган. Расмий маълумотларга кўра, сайловда 72,97 фоиз овоз олган Сердар Бердимуҳамедов 19 март куни расман отасининг ўрнига давлат раҳбари лавозимини эгаллади.

Лебап вилоятида Туркманистоннинг янги президентининг портретлари ҳуқуқ-тартибот идораларида аллақачон пайдо бўлган. Сердар Бердимуҳамедовнинг портретларини алмаштириш ва суратларини жойлаштириш бўйича буюртма таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларига келиб тушган. Бу ҳақда 23 март куни Озодликнинг вилоятдаги мухбирлари ва манбалари хабар берди.

Уларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, хусусан, милиция ходимлари портретларни ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олишади.

Хусусан, Лебап вилоятининг Фарап этрапидаги умумтаълим мактабларида ўтган дам олиш кунлари директорлар портретларни алмаштириш ишларини ташкиллаштириш билан банд. Манбаларга кўра, портретларни алмаштириш талабларини бажаришда раҳбарлар қатор қийинчиликларга дуч келган.

«Бу мактаб директорлари учун катта муаммо. Аркадағ портретларини нима қилиш керак, деган савол туғилади. Кўпчилик уларни олиб ташлашни ёки қолдиришни билмайди.

Туркманистонда президент портретларини алмаштириш мунтазам равишда ва аҳоли ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Илгари муассаса ва корхоналарда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов портретларини алмаштириш ҳар йил бошида амалга оширилар эди.

Туркманистон аҳолиси президент портретларидан ташқари, давлат раҳбарининг турли китоблар кўринишидаги асарларини, шунингдек, президент шеърлари ёзилган плакатларни ҳам сотиб олишга мажбур.

Сердар Бердимуҳамедов 19 март куни Туркманистон президенти лавозимига киришиб, давлат раҳбари сифатида мамлакатни 15 йил бошқарган отаси Гурбангули Бердимуҳамедовни алмаштирди.

Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўз лавозимини тарк этиш қарори ортидан эълон қилинди. 11 февраль куни «Халқ маслаҳати»нинг фавқулодда йиғилишида Г. Бердимуҳамедов «ҳукуматдаги ёшларга йўл бериш» истагини билдирган.

Озодлик мухбирлари овоз бериш ва сайлов кампанияси давомида сайлов бюллетенларини алмаштириш, бир сайловчининг бир неча марта овоз беришлари ва сайловчиларга Сердар Бердимуҳамедовга овоз беришга босим ўтказиш каби кўплаб қонунбузарликлар ҳақида хабар беришди.

XS
SM
MD
LG