Ссылки доступа

Ўзбекистонликлар портлашлар авж олган Харковда аҳолига таом улашмоқда (видео)


Этнический узбек пустил корни в Харькове и кормит жителей города под обстрелами российских войск
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:36 0:00

Узбекистанец пустил корни в Харькове и кормит жителей города под обстрелами российских войск

Ўзбекистонлик Шаҳобиддин Юсупов 25 йилдан бери Харковда истиқомат қилади ва уруш бўлишига қарамай, кетмоқчи эмас. У шаҳардаги «Наврўз» ресторанига эгалик қилади.

Уруш пайтида у ресторан ёнида дала ошхонасини ўрнатиб, ҳар куни шифокорлар, ҳудудий мудофаа жангчилари ва ўққа тутишлардан азият чеккан юзлаб Харков аҳолисига ҳар куни иссиқ овқат улашмоқда.

Маҳаллий аҳоли Шаҳобиддинни оддийгина Шаха дейишади. Урушдан олдин унинг «Наврўз»и шаҳарда машҳур шарқ таомлари ресторани бўлган. Доимий ўққа тутилганига қарамай, бино мўъжизавий тарзда сақланиб қолди.

«Мана бу ерда битта зирҳли транспортёр, бу ерда эса танк турганди. Ҳаммаси бўлиб олтита техника бор эди. Ўша ерда қаттиқ отишма бўлди, менда видеоси ҳам бор, — дейди Шаҳобиддин Юсупов. — Биз аллақачон ишимга келдик. Биз ишга келдик, лекин отишма тўхтагани йўқ. Аллоҳ насиб қилса, эртага ҳам ишга келамиз».

Урушнинг бошиданоқ бомбардимон ва снарядларга қарамай Наврўз ходимлари ва Юсуповнинг ўзи маҳаллий аҳоли учун ҳар куни иссиқ овқат тайёрлаб беришди. Катта қозонларда мазали палов, бўтқа ва турли хил шўрвалар пиширилади: жами Харков аҳолиси ҳар куни 500 дан ортиқ порция иссиқ овқат олади.

«Таомларни Шаханинг ўзи тайёрлайди. Нон, ширинлик ва палов тарқатишади. Мутлақо текин», — дейди дала ошхонасига овқат учун келганлар.

Шаҳобиддин Украинада чорак асрдан бери яшайди: «Мен шу ерда илдиз отганман, Томскда ўқиганман, Пермда, Москвада ишлаганман. Лекин бу ерга келганимдан кейин бу шаҳарни уч кунда севиб қолганман», деб тушунтиради у. Бу ер бошқача. Бу ерда рус тилидан ҳеч қачон муаммога дуч келганимиз йўқ. Мен бу ерда, Харковда 26 йилдан бери яшайман.

XS
SM
MD
LG