Ссылки доступа

Туркманистонлик фермер ва тадбиркорларга Россияга маҳсулот экспорти кўпайгани ҳақида хабар берилди


Украинага бостириб кириши сабабли Москвага нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар фонида Туркманистон расмийлари маҳаллий пудратчилар ва тадбиркорларни мева-сабзавот экспорти кўпайиши ҳақида огоҳлантира бошлади.

Москванинг Украинага бостириб кириши муносабати билан жорий этилган халқаро санкциялар фонида Туркманистон ҳукумати маҳаллий пудратчилар ва тадбиркорларни Россияга мева-сабзавот, қорамол ва майда шохли мол гўшти, парранда гўшти ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтириш режалаштирилгани ҳақида огоҳлантира бошлади.

«Мари ҳукумати пудратчилар билан учрашувлар ўтказишни бошлади ва озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли аксарият маҳсулотлар энди Россияга жўнатилиши ҳақида огоҳлантирди. Улар қанд лавлаги етиштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидладилар. Расмийларнинг айтишича, Россияда шакар танқислиги, гўшт маҳсулотлари ҳам етишмайди. Ҳатто тўқимачилик маҳсулотларини ҳам Россияга экспорт қилиш мумкин», деди 23 март куни мухбиримизга марилик тадбиркорлардан бири.

Ўзининг хавфсизлигидан қўрқиб номини ошкор қилмасликни сўраган Мери шаҳридан бир тадбиркорнинг айтишича, ҳукуматнинг экспортни ошириш учун озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш талаби деярли барча пудратчилар орасида кучли норозиликка сабаб бўлган.

Туркманистон Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигидан Россияга озиқ-овқат экспорти ошиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ олишнинг иложи бўлмади.

Таъкидлаш жоизки, ижарачилардан лавлаги ишлаб чиқаришни кўпайтириш талаб қилинадиган Мари вилоятида Туркманистондаги энг йирик шакар заводи мавжуд. Туркманистон пудратчилари томонидан давлат билан тузилган шартнома асосида ишлаб чиқарилаётган қанд лавлаги асосан ушбу заводга хомашё сифатида етказиб берилмоқда.

Туркманистоннинг ўзи Россия, Озарбайжон, Ҳиндистон каби давлатлардан шакар импорт қилади.

XS
SM
MD
LG