Ссылки доступа

Россия Қозоғистон билан давлат чегараси орқали ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлайди


Russia -- A border checkpoint between Russia and Kazakhstan in Astrakhan region, 24May2009
Russia -- A border checkpoint between Russia and Kazakhstan in Astrakhan region, 24May2009

30 мартдан бошлаб Россия фуқароларининг Қозоғистон билан қуруқликдаги давлат чегаралари орқали ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилмоқда, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Россия ахборот агентлиги коронавирус профилактикаси бўйича тезкор штабга таяниб.

Қозоғистон билан қуруқликдаги давлат чегаралари орқали ҳаракатланишга қўйилган чекловлар 2022 йил 30 мартдан ярим тундан бошлаб бекор қилинади. Бундан буён Қозоғистон фуқароларининг Россияга кириши ва Россия фуқароларининг Россия-Қозоғистон чегарасининг қуруқлик орқали Қозоғистонга чиқишига рухсат берилади.

Худди шу чекловлар Мўғулистон фуқароларининг Россияга ва Россия фуқароларининг Мўғулистонга Россия-Мўғулистон чегарасининг қуруқликдаги қисмида олиб ташланади. Бундан ташқари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга Мўғулистон билан қуруқликдаги давлат чегарасини кесиб ўтишига қўйилган чеклов бекор қилинди.

Бунгача коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қозоғистон ва Мўғулистон билан қуруқликдаги чегаралар ёпилган эди, бироқ у ерга самолётда бориш мумкин эди.

Россия ташаббуси билан коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 30 март ярим тундан бошлаб Қозоғистон ва Россиянинг қуруқликдаги давлат чегаралари ёпилди. Ўшандан бери улар очилмади, лекин баъзида айрим гуруҳлар учун чегарани кесиб ўтишга қўйилган чекловлар қисман олиб ташланди, улар орасида фуқароларга қариндошлари билан учрашиш ва даволаниш учун саёҳат қилиш учун рухсат берилди.

Россия Қозоғистон билан парвозларни 2020 йил сентябрь ойида тиклади. 27 мартдан бошлаб икки йилдан бери амалда бўлган инфекция тарқалиши билан боғлиқ ҳолда 9 март куни Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон ва Эрон билан ҳаво чегаралари орқали ҳаракатланишга қўйилган чекловлар бекор қилинди.

Ҳозиргача Қозоғистон ва Россия ўртасида ҳаво қатновига ҳеч қандай чекловлар йўқ, бироқ Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши ва Россияга қарши санкциялардан сўнг Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Қозоғистонга, Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси эса Қозоғистонга парвозларни тўхтатди.

XS
SM
MD
LG