Сайлов кампанияси бошланиши муносабати билан Президент Садир Жапаров Қирғизистон халқига мурожаат йўллаб, унда фуқароларни аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.
– Ана шу маълумотлар асосида мамлакатнинг ривожланиш йўналиши, унинг келажаги ҳам белгиланди. Бу муҳим маълумотлар Қирғизистон Республикасининг инсон салоҳияти ҳақида реал тасаввур беради», — деди президент.
Жапаровнинг ўзи ҳам аҳолини рўйхатга олишда қатнашиб, сўровномага жавоб берди.
Аввалроқ аҳолини рўйхатга олиш ишларига 28 минг нафар вақтинчалик ходим жалб қилингани хабар қилинганди.
Аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олиш дастлаб 2020 йил 23 мартдан 1 апрелгача ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо ковид туфайли кампания икки марта қолдирилди. Қирғизистон Республикаси аҳолисини рўйхатга олиш охирги марта 2009 йилда ўтказилган. Ўшанда мамлакат аҳолиси 5,3 миллион киши эди.