Ссылки доступа

Украинада тожик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззат Омон ишининг гувоҳи билан «алоқа узилди»


Иззат Амон. Архивное фото

9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган тожикистонлик ҳуқуқ фаоли Иззат Омон ўзига қўйилган янги айбловларни ҳеч қандай асосга эга эмас, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Озоди радиосига Иззат Омоннинг яқинлари хабар берди.

Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан янги жиноят иши Бохтар шаҳрида яшовчи Нурулло Воҳидовнинг аризаси асосида қўзғатилган. Унинг сўзларига кўра, Иззат Омон ундан 10 минг доллар қарз олиб, атиги 6 минг доллар қайтариб берган.

Адвокат Саидбурхон Шарифов 24 март куни Озоди радиосига яқинда ҳимоясидаги Иззат Омон билан гаплашганини айтди. «Менинг мижозим қолган 4000 долларни ҳозирда Украинада бўлган Нурулло Воҳидовнинг рафиқасига берганини айтади. Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин биз у билан алоқага чиқа олмадик», деди адвокат. Унинг сўзларига кўра, шикоятчи Воҳидов «Мерседес» русумли автомашинани қариндошларига 6000 АҚШ доллари эвазига берилганини тан олади, аммо қолган пул ҳалигача унга қайтарилмаганини айтади. «Воҳидовнинг айтишича, турмуш ўртоғи Иззат Омондан 4 минг доллар олганини рад этмоқда. Биз унга ишонмаяпмиз ва хотини билан боғланмоқчимиз», — деди Саидбурхон Воҳидов.

Нурулло Воҳидов ва унинг яқинлари билан боғланишга уринишларимиз натижа бермади. У аввалроқ ЁуТубеъда эълон қилинган видеода Иззат Омон ҳалигача 10 минг долларини қайтариб бермаганини даъво қилган эди.

7 март куни Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармасидаги манба Озоди радиосига Иззат Омонга нисбатан «катта ҳажмдаги фирибгарлик» моддаси бўйича янги жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади.

«Жиноят иши Бохтар шаҳрида яшовчи Нурулло Воҳидовнинг аризаси асосида қўзғатилган. Иззат Омон колониядан тергов изоляторига ўтказилган», — деди исми сир қолишини истаган манба.

Адвокат Саидбурхон Шарифовнинг айтишича, у биринчи жиноий иш бўйича ўз ҳимояси остидаги шахсни амнистия қилиш учун Тожикистон Адлия вазирлиги бош бошқармасига қайта мурожаат қилган, бироқ янги жиноят иши қўзғатилганидан кейин ариза кўриб чиқилмаган.

Иззат Омоннинг яқинлари янги ишни уйдирма деб ҳисобламоқда. Нурулло Воҳидовнинг аризаси охирги аризачи, Жайҳун туманида яшовчи фуқарога етказилган 232 сомоний миқдоридаги зарарни қоплаганидан сўнг дарҳол Ички ишлар вазирлигига келиб тушган.

2021 йил 19 октябрь куни Душанбе суди ҳуқуқ фаоли, Москвадаги «Тожикон» маркази раҳбари Иззат Омонни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Таниқли мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси 2021 йил март ойи охирида Россиядан Тожикистонга чиқариб юборилган эди.

48 ёшли Иззат Омон Тожикистон ҳукуматини Россиядаги фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилмаётганликда бир неча бор танқид қилган. Унинг раҳбарлигидаги ташкилот муҳтож муҳожирларга ҳуқуқий ва айрим ҳолларда моддий ёрдам кўрсатган.

XS
SM
MD
LG