Ссылки доступа

Россияликларнинг 49 фоизи Ғарб компанияларининг чиқиб кетиши уларнинг ҳаётига таъсир қилмаслигига ишонишади — сўровнома


Деярли ҳар иккинчи россиялик (49%) бир қатор хорижий компанияларнинг Россиядан чиқиб кетиши уларнинг ҳаёт сифатига таъсир қилмаслигига амин. Тахминан учдан бир қисми эса салбий оқибатларни кутишмоқда. «Ижтимоий фикр» жамғармаси томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

Шу билан бирга, респондентларнинг 7 фоизи кескин салбий оқибатларни ва ҳар тўртдан бири жиддий бўлмаган оқибатларни тахмин қилмоқда, дейди социологлар.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, 18-30 ёшдаги респондентлар бу борада энг пессимистик бўлган. Ушбу ёш гуруҳидаги респондентларнинг 44 фоизи ҳаёт сифатининг ёмонлашишини тахмин қилган.

60 ёшдан ошган россияликлар орасида бир қатор хорижий компанияларнинг мамлакатни тарк этиши уларнинг ҳаёт сифатига таъсир қилмаслигига ишончи комил бўлганлар улуши 60 фоизни ташкил қилади.

Умуман олганда, респондентларнинг 57 фоизи Ғарб давлатлари Украинадаги уруш туфайли Россияга нисбатан қўйган санкциялар ҳақида билади, 28 фоизи нимадир эшитган, яна 13 фоизи биринчи марта эшитган.

Респондентларнинг 83 фоизи сиёсий сабабларга кўра хорижий товарларни сотиб олишдан бош тортмаслигини айтди.

Сўров 11-13 март кунлари Россиянинг 104 та аҳоли пункти, 53 та ҳудудида ўтказилди.

24 февралдан бери Украина ҳудудида Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Россия агрессиясига жавобан Ғарб Москвага қарши санкциялар жорий қилди. Бир ой ичида Россия глобал молиявий тизимдан самарали равишда узилиб қолди, Ғарб технологиялари ва савдодаги имтиёзлардан маҳрум бўлди, фуқаро авиациясининг бир қисмини ҳамда тўпланган захираларининг ярмини йўқотди. Ғарбнинг уч юздан ортиқ компаниялари Россиядаги фаолиятини тўхтатди ёки вақтинча тўхтатди.

XS
SM
MD
LG