Москва вакили Владимир Мединский бўлажак учрашувни тасдиқлади. Мединскийнинг сўзларига кўра, у 29-30 март кунларига мўлжалланган.
Учрашув ҳақида қарор бугун қабул қилинди.
Россия ва Украина ўртасида можарони ҳал қилиш бўйича музокараларнинг биринчи раундлари Беларус ҳудудида юзма-юз ўтказилди. Шундан сўнг учрашувлар видеоалоқа орқали бўлиб ўтди. Янги раунд март ойи ўрталаридан бери томонларнинг илк шахсий учрашуви ҳисобланади. Москва ва Киев учрашувлар тафсилотларини ошкор қилмади.
Россиянинг Украинага қуролли бостириб кириши президент Владимир Путиннинг буйруғи билан 24 февраль куни бошланган. Киев Москвани фуқаролик инфратузилмасини атайлаб йўқ қилишда айблайди. Россия томони фақат ҳарбий объектларга ҳужум қилаётганини даъво қилмоқда.
Давом этаётган жанговар ҳаракатлар фонида томонлар вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Украина томонига кўра, маслаҳатлашувлар чоғида хавфсизлик кафолатлари, ўт очишни тўхтатиш, Россия қўшинларини олиб чиқиш ва «баҳсли ҳудудларни сиёсий йўл билан ҳал қилиш» асосий масалалардан иборат.
Москва Украинанинг нейтрал мақоми ва унинг НАТОда иштирок этмаслиги Москва ва Киев гўёки музокаралардаги позицияларини имкон қадар яқинлаштирган мавзулар эканини даъво қилмоқда.