Ссылки доступа

Роскомнадзор Озодлик радиосининг рус тилидаги сайтларига киришни блоклади


26 март куни Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг талабига биноан Озод Европа/Озодлик радиосининг рус тилидаги учта сайтига кириш чекланди.

Россия оммавий ахборот воситаларини назорат қилувчи орган Роскомнадзор Россиядаги Озодлик радиосининг Марказий Осиёдаги рус тилидаги веб-сайтлари – «Азаттык» радиоси (Қозоғистон) ва “Азатлык” (Туркманистон), «Озоди» (Тожикистон) радиосига киришни блоклади.

Бу ҳақда Россиянинг мустақил Медиазона нашри Роскомнадзорга таяниб хабар бермоқда.

Россия истилоси бошланган 24 февралдан бери Россия ҳукумати кўплаб ахборот ресурсларини, жумладан, «Озодлик» радиоси веб-сайтлари ва унинг қатор лойиҳаларини блоклаб қўйган. Бир қатор нашрлар Россия ҳарбийлари фаолияти ҳақидаги расмийлар ишончсиз деб тан олинган маълумотларни тарқатганлик учун узоқ муддат қамоқ жазосини назарда тутувчи “Фейк тўғрисида»ги янги қонун муносабати билан Украина ҳақида ёзишни тўхтатди.

Хусусан, Россияда Медиазона ҳам блокланган, BBC, The New York Times каби машҳур ОАВлар фаолиятини тўхтатган. Роскомнадзор шунингдек, Германиянинг Bild tabloid нашри веб-сайтини ва Россия армиясининг ҳаракатлари ҳақидаги сохта фейклар ҳақидаги мақола бўйича жиноий иш қўзғатилган журналист Александр Невзоровнинг Россиядаги манбаларини ҳам блоклади.

2020 йилда Россия «Озодлик» радиосини ўз нашрларида белгилаши шарт бўлган хорижий агент сифатида фаолият юритувчи ОАВлар рўйхатига киритди. «Озодлик» радиоси Украинага ҳарбий босқиндан кейин Россияда фаолиятини тўхтатди.

XS
SM
MD
LG