Ссылки доступа

Роскомнадзор Россия ОАВдан Зеленский билан интервьюни ёйинламасликни талаб қилмоқда


UKRAINE – President of Ukraine Volodymyr Zelensky. Kyiv, March 26, 2022
UKRAINE – President of Ukraine Volodymyr Zelensky. Kyiv, March 26, 2022

Роскомнадзор Россия оммавий ахборот воситаларидан Украина президенти Владимир Зеленский билан интервьюни ёйинламасликни талаб қилди. Зеленский билан суҳбатда иштирок этган журналистларга қарши текширув бошланган.

“Роскомнадзор Россия ОАВни мазкур интервьюни чоп қилишдан воз кечиш зарурати ҳақида огоҳлантиради. Интервью олган оммавий ахборот воситаларига нисбатан уларнинг жавобгарлик даражасини аниқлаш ва жавоб чораларини кўриш учун текширув бошланган”, дея қайд этилган Роскомнадзор хабарномасида.

Россия Бош прокуратураси эса Зеленскийнинг россиялик журналистлар томонидан чоп этилган интервьюсидаги баёнотларга ҳуқуқий баҳо берилишини билдирган.

27 март куни Украина президенти Владимир Зеленский россиялик қатор журналистларга интервью берган, улар орасида “Медуза”, “Медиазона”, “Коммерсантъ” нашрлари ҳамда “Дождь” телеканали вакиллари бор эди.
Ўз интервьюсида Зеленский, агар Россия билан музокараларда гап “демилитаризация” ва “денацификация” ҳақида кетадиган бўлса, Киев Москва билан музокаралар столи ўтирмаслигини билдирган.

“Булар мен учун мутлақа тушунарсиз нарсалардир”, деган Украина президенти.

XS
SM
MD
LG