Ссылки доступа

Уилл Смит илк «Оскар»ини қўлга киритди


Уилл Смит теннисчилар Винус ва Серена Уилямснинг отаси ва биринчи мураббийига бағишланган «Қирол Ричард» фильмидаги иши учун «Энг яхши актёр» номинациясида «Оскар»ни қўлга киритди. 

Смитга 2022 йилги «Оскар»да актёрлик йўналишидаги ғалаба бош киномукофот учун ҳисоб бўйича учинчи номинация олиб келди. Уилл Смитнинг бу йилги ҳайкалча учун рақобатчиларига Хавер Бардем («Рикардо ролида»), Бенедикт Камбербетч («Итнинг кучи»), Дензел Вашингтон («Макбет фожиаси») ва Эндрю Гарфилд («Тик-так… БУМ!») айланди.

Энг яхши аёл роли бўйича мукофотни Жессика Честейнга икки карра «Оскар» соҳиби, ўтган йилги совриндор, 84 ёшли Энтони Хопкинс топширди. «Тэмми Фэйнинг кўзлари» фильмидаги роль Честейнга прогнозларга зид равишда ғолибликни тақдим этди. Бундан олдин Пенелопа Круз «Параллель оналар» фильмидаги роли учун ғолиб бўлиши тахмин қилинган эди.

«CODA: Кар ота-оналарнинг фарзанди» фильми энг яхши фильм деб топилди. Жейн Кемпион «Итнинг кучи» фильми учун энг яхши режиссёр деб топилди.

Фильм учун энг яхши қўшиққа Билли Эйилиш ва унинг акаси Финнеас О’Коннелл томонидан Жеймс Бонд ҳақидаги «Ўлиш учун вақт йўқ» фильми учун ёзилган «No Time To Die» қўшиғи айланди.

Энг яхши хорижий бадиий фильм – «Машинам рулига ўтир» (Япония), энг яхши анимацион фильм – «Энканто». Энг яхши либослар дизайни учун мукофот «Круэлла» фильмига топширилди.

Ариана ДеБос «Вестсайд воқеаси» фильмидаги иши учун иккинчи пландаги энг яхши актриса номинациясида «Оскар»ни қўлга киритди. 31 ёшли актриса Анита роли учун Британия академияси мукофоти, Актёрлар гильдияси мукофоти ва «Олтин глобус»ни қўлга киритиб бўлган. Жесси Бакли («Нотаниш қиз»), Жуди Денч («Белфаст»), Кирстен Данст («Итнинг кучи») ва Онжаню Эллис («Қирол Ричард») ҳам ушбу номинация бўйича мукофотга даъвогарлик қилди.

«CODA: Кар ота-онанинг боласи» фильмида бош қаҳрамоннинг отаси ролини ўйнаган актёр Трой Кацур энг яхши иккинчи пландаги актёр номинациясида ғолиб бўлди. Кацура ўзгача имо-ишора билан кутиб олинди - кар ва заиф эшитувчилар учун қарсакларни билдирувчи кафтнинг айланиши орқали. Трой Кацура номинацияда Киран Хиндс (Белфаст), Коди Смит-Макфи ва Жесси Племонс («Итнинг кучи») ҳамда Жей Кей Симмонсни («Рикардо ролида») ортда қолдирди.

XS
SM
MD
LG