Ссылки доступа

Tengrinews.kz портали асосчиси Батыр Қазыбаев вафот этди


Қозоғистоннинг Tengrinews.kz ахборот сайти асосчиси, Alash Media Group холдинги раҳбари Батыр Қазыбаев узоқ давом этган хасталикдан сўнг 53 ёшида вафот этди, деб хабар берди Tengrinews.kz сайти 27 март куни.

Нашрнинг ёзишича, Қазыбаев 10 йилдан ортиқ вақт давомида Tengrinews.kz, Vesti.kz, Massaget.kz ахборот сайтлари,«Жұлдыз FM», «Ретро FM Казахстан», СТВ телеканалини ўз ичига олган медиахолдингни бошқариб келган. Еттинчи каналнинг яратилиши ва ҳар йили ўтказиладиган The Spirit of Tengri этник мусиқа фестивалига асос солган.

Қозоғистон расмийлари марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаев Ботир Қазыбаевнинг онасига телеграмма йўллади.

Батыр Қазыбаев таниқли қозоқ ёзувчиси Какимжон Қазыбаевнинг ўғли.

XS
SM
MD
LG