Ссылки доступа

Ўзбекистонга яна 2 миллион дозадан зиёд Moderna вакцинаси олиб келинди


Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида Moderna вакцинасидан яна 2 миллион 108 минг 400 доза келтирилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Бу жорий ойда Ўзбекистонга олиб келинган Moderna вакцинасининг иккинчи йирик партиясидир. 9 март куни мамлакатга мазкур вакцинадан 2 миллион 257 минг 600 доза келтирилгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

Бугунги партия билан Ўзбекистонда коронавирусга қарши ишлатилаётган вакциялар миқдори 63 миллион 578 минг 553 дозага етган.

Бундан 10 миллион 688 минг 860 дозасини Moderna, 2 миллион 606 минг 80 дозасини AstraZeneca, 41 миллион 996 минг 268 дозасини ZF-UZ-VAC2001, 1 миллион 341 минг 790 дозасини “Sputnik V”, 4 миллион 626 минг 180 дозасини Pfizer/BioNTech, 1 миллион 976 минг дозасини Sinovac, 343 минг 375 дозасини эса Sputnik Light вакцинаси ташкил этмоқда.

ССВ шу кунгача мамлакатга келтирилган вакциналардан 48 миллион дозадан кўпроғи эмлаш жараёнида қўлланилганини билдирган.

Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёни ўтган йилнинг апрель ойидан бошланган.

XS
SM
MD
LG