Ссылки доступа

Россияда Rossgram ижтимоий тармоғи ишга тушди


Социальные сети (иллюстративное фото)

28 март куни Россияда янги рус ижтимоий тармоғи Rossgram ишга тушди. Бу ҳақда лойиҳанинг расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, душанбадан ижтимоий тармоқ ҳамкорлар – ОАВ, ҳомийлар, инвесторлар учун очиқ бўлади, кейин эса блогерлар ва оддий фойдаланувчилар учун ўз ишини кенгайтиради.

Тавсифда айтилишича, Rossgram «мулоқот, бизнес, блог юритиш, янгиликлар нашр этиш ёки ўз лойиҳангизни яратиш учун барча имкониятларни» тақдим этади. Илова iOS ва Андроид тизимларида ишлайди.

Аввалроқ Rossgram яратувчиси ўзини Телеграм яратувчиси Павел Дуровнинг синфдоши деб атайдиган интернет-маркетолог Александр Зубов эканлиги маълум қилинганди. Янги ижтимоий тармоқнинг яқинда ишга туширилиши 14 март куни Россия ҳукумати Инстаграмни блоклаган пайтда эълон қилинган эди.

Март ойида Москванинг Тверской суди "Meta"ни Бош прокуратура талабига биноан экстремистик ташкилот деб тан олиб, унинг Facebook ва Инстаграм ижтимоий тармоқларини блоклаган эди. Суд қарорининг асосли қисмига кўра, "Meta" русларнинг ҳуқуқларини бузади ва Россия Федерациясининг конституциявий тузумига таҳдид солади.

Бундан ташқари, "Meta" ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларнинг бузилишига йўл қўяди ва Россия давлат оммавий ахборот воситалари, хусусан, Звезда, Газета.рru Лента.ru, RT ва Спутник нашрларини камситади, дейилади суд қарорида.

XS
SM
MD
LG