Ссылки доступа

ЕТТБ Москва ва Минскдаги ваколатхоналарини ёпмоқда


Европа тикланиш ва тараққиёт банки Москва ва Минск шаҳарларидаги ўз ваколатхоналарини ёпмоқчи.

Банкнинг расмий сайтида бу қадам Россия ва Беларуснинг Украинадаги хатти-ҳаракатларининг муқаррар натижаси бўлгани урғуланган.

“Биз Украинани дастаклашда собит эканимизни билдирамиз ҳамда Украина ва урушдан жабр кўрган бошқа давлатлар учун икки миллиард евро миқдоридаги дастлабки ёрдам пакетини мувофиқлаштириб бўлдик”, дейилган банк хабарномасида.

Аввалроқ Озодлик ЕТТБ Ўзбекистондаги тўртта тижорат банкига 210 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратгани ҳақида хабар қилган. Мазкур қарз, халқаро молия институти қайдича, ўзбекистонлик экспортчилар ва импортчиларга Украинадаги уруш ҳамда унинг Россия ва Марказий Осиё иқтисодиётига таъсири туфайли савдо-сотиқда юзага келаётган узилишлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG