Ссылки доступа

Қозоғистон президенти матбуот котиби «Хабар» агентлиги бошқаруви раиси этиб тайинланди


Президент матбуот котиби Берик Уали «Хабар» агентлиги АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. Янги тайинлов ҳақида бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

45 ёшли Берик Уали 2019 йилнинг март ойида мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев ўз лавозимини тарк этиб, унинг ўрнига Қасим-Жомарт Тўқаев келганида президент матбуот котиби этиб тайинланган эди.

Бунгача у Жамбил вилояти ҳокимлиги ички сиёсат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Ўтган йиллар давомида турли вазирлик ва ҳокимликларда турли лавозимларда ишлаган. 31-канал, НТК, Тан ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ишлаган.

XS
SM
MD
LG