Қайд этилишича, ҳозирда колонияда 9 нафар маҳкум аёл уч ёшгача бўлган болалари билан сақланмоқда. Улар шартли жазога лойиқ эмаслигини айтишган.
«Мониторинг давомида болалар учун тегишли ўйин майдончаси мавжуд эмаслиги, тегишли шароитлар яратилмагани, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани, кир ювиш машинаси йўқлиги, болалар учун тагликлар ва болалар майдончалари етарли эмаслиги аниқланди», — дейилади Омбудсман институти хабарида.
Қайд этилишича, Атир Абдраҳматова ёш болали аёлларга нисбатан жазони ўташни кечиктиришни қўллашни тавсия қилмоқда.