Ссылки доступа

Дариға Назарбоеванинг Лондондаги саройи 11 миллион долларга сотувга қўйилди


Особняк по Денвуд-роуд в Лондоне, который принадлежал и, возможно, по-прежнему принадлежит Дариге Назарбаевой

Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг икки йил аввал Британия судида ҳимоя қилган ҳашаматли кўчмас мулки сотувга қўйилди.

Лондоннинг нуфузли ҳудудида, Highgate гольф клубига қарайдиган сокин кўчада тўртта меҳмонхонаси, етти ётоқ хонаси ва олтита ҳаммомдан иборат қаср хусусий кўчмас мулк компаниясининг маълумотлар базасида пайдо бўлди.

Денвуд йўлидаги тўрт қаватли уй тўққиз миллион фунт стерлингга (11 миллион 800 минг доллар) сотилмоқда. Бу 2008 йилда уни Дариға Назарбоевага тегишли бўлган ширкат томонидан сотиб олинган нархдан 300 минг фунтга арзонроқдир.

Мулкнинг якуний эгаси собиқ президентнинг қизи эканлиги 2020 йилда маълум бўлган. Лондондаги қаср ва яна иккита мулк Британиянинг жиноятчиликка қарши кураш агентлиги NCA томонидан келиб чиқиши номаълум бўлган бойлик учун ордер асосида мусодара қилинган. Мулк соҳиблари Дариға Назарбоева ва унинг ўғли Нурали Алиев судда уйлар ҳалол ишлаб топган пулларига сотиб олинганини, ўз даъволарини Қозоғистондан келган ҳужжатлар билан тасдиқлаганини айтди. Хусусан, Назарбоеванинг адвокатларига кўра, уларнинг мижози ҳозирда сотувга қўйилган уйни қозоғистонлик шакар ишлаб чиқарувчи Кант акцияларини сотишдан тушган маблағга сотиб олган.

Суд мажлисида ҳуқуқшунослар Назарбоева мустақил, муваффақиятли ишбилармон аёл ва «Қозоғистондаги иқтисодий ислоҳотлардан, жумладан, шакар саноатида фойда кўрган кўплаб тадбиркорлардан бири» эканини айтишган.

Натижада Лондон суди тергов органларининг Лондондаги кўчмас мулкдан қинғир пулларни ювишда фойдаланилгани ҳақидаги важларини етарли эмас деб ҳисоблади. Уйларни ҳибсга олиш бекор қилинди.

Денвуд йўлидаги қаср аниқ қачон сотувга чиқарилгани ва қандай сабабларга кўра сотилаётгани номаълум. Назарбоеванинг мулкка ҳамон эгалик қилиш қилмаслиги ҳам номаълум.

Лондондаги уй Назарбоевнинг бошқа мулклари қаторида Озодлик радиоси 2020 йилда чоп этилган тадқиқотида тилга олинган.

Айни пайтда, февраль ойида Британия парламенти деворларида коррупционер «қозоқ клептократлари»га қарши санкциялар масаласи кўтарилган эди. Йигирма саккиз киши, жумладан, Дариға Назарбоева ва Назарбоевнинг бошқа қариндошларини парламент аъзоси Маргарет Ходж «халқдан ўғирланган» маблағлар эвазига бойиб кетган элита вакиллари деб аталган.

XS
SM
MD
LG