Ссылки доступа

Қирғизистон шимолида фермерлар сут нархини оширишни талаб қилмоқда


29 март куни Талас вилоятида 50 га яқин фермер норозилик акциясига чиқди. Улар сут нархини оширишни талаб қилмоқда. Намойишчилар билан президентнинг вилоятдаги вакили Бахитбек Нарбеков учрашди.

Фермерлар сутнинг литрини 30 сомдан сотаётганини маълум қилган ҳолда, озиқ-овқат нархининг ошиши улар сотаётган сутнинг харид нархига таъсир қилмаганини таъкидлади.

Президент вакили тегишли комиссия вазиятни ўрганиши, сут нархи ва сифатини текшириши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у воситачилар сонини камайтириш учун сут йиғувчи машиналар харид қилиш зарурлигини қўшимча қилди.

Талас вилоятида 6 та хусусий сут заводи мавжуд. Статистик маълумотларга кўра, вилоятда йилига 70 тоннадан ортиқ сут етиштирилади.

XS
SM
MD
LG