Ссылки доступа

VPN-хизматлар Россияда тўсиб қўйилган нашрларни бепул очиш имкониятини тақдим этмоқда


AmneziaVPN, Proton ва HighLoad VPN каби хизматлар фойдаланувчиларга Россияда тўсиб қўйилган нашрлар ва нотижорат ташкилотларининг сайтларини бепул очиш имконини тақдим этишга қарор қилишган. Бу ҳақда “Роскомсвобода” лойиҳаси маълумот тарқатди.

Мазкур қарор турли манбалардан ахборот олиш имконияти эга бўлиш учун россияликларга VPN-хизматлардан бепул фойдалана олиш имконини бериш чақириғи билан “Роскомсвобода” томонидан уюштирилган петиция эълон қилинганидан кейин қабул қилинган.

VPN-хизматлар томонидан дастакланаётган оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар рўйхатига Россияда тўсиб қўйилган Facebook, Instagram, Twitter тармоқлари, “Медиазона” нашри, шунингдек Россияда “хорижий агент” дея тан олинган “Медуза”, “Настояшчее Время”, “ОВД-Инфо” ва бошқа ОАВ кирган.

Жорий йилнинг 24 февралида Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кириши ортидан Россияда қатор маҳаллий ва хорижий нашрлар сайтлари блокланган эди.

XS
SM
MD
LG