Ссылки доступа

Тошкентда Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини кенгайтиришга оид тўққизта ҳужжат имзоланди


Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 март куни олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича қўшма баёнот имзолаганлар.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, қўшма баёнот ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланган.

Икки давлат ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги битим, Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома, Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми, Суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми, Қурилиш соҳасида англашув меморандуми, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг “Онадўли” агентлиги ўртасида Ҳамкорлик битими кабилар шулар жумласидандир.

XS
SM
MD
LG