Ссылки доступа

Тожикистон жанубида янги турмуш қурганларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати текширилмоқда


Шарифбек Зиёев и Гулхавас Шоева в день свадьбы. Фото из семейного альбома

Хатлон вилоятида янги турмуш қурганларнинг ўз жонига қасд қилиши тергов қилинмоқда. 26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси Вахш туманининг Яккатут қишлоғида уч кун аввал турмуш қурган Шарифбек Зиёев ва Гулхавас Шоеванинг осилган ҳолда жасадлари топилди.

Қариндошларининг таъкидлашича, янги турмуш қурганлар ўз жонига қасд қилишган. Вахш тумани прокуратураси мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари бошлангани, ҳозирча жиноят иши қўзғатилмаганини маълум қилди.

26 ёшли Шарифбек Зиёев ва 17 ёшли Гулхавас Шоева 24 март куни турмуш қуришди. «Озоди» радиоси ихтиёрида бўлган тўй суратларида келин-куёвлар қувноқ ва анча бахтли кўринишади.

Шарифбекнинг укаси Сафархўжа Зиёев 30 март куни Озоди радиосига янги турмуш қурганларнинг жасади молхонадан топилганини айтди. «Ўша куни эрталаб янги турмуш қурганларнинг хонаси тинч эди. Биз улар ҳали ҳам ухлаяпти деб ўйладик. Орадан бироз вақт ўтиб Шарифбек ва Гулхавасларнинг жасадлари осилган ҳолда топилди», — деди у.

Вахш вилояти прокуратураси янги турмуш қурганларнинг ўлими юзасидан суриштирув ишларини бошлади. Прокурор Салоҳиддин Исмоилзода жиноят иши, қоида тариқасида, барча текширувлар ва гувоҳлар билан суҳбатлар якунланганидан кейин қўзғатилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, бир қарашда ҳодиса ўз жонига қасд қилишдек кўринади, «аммо буни ўз жонига қасд қилиш деб баҳолаш учун ҳали етарлича далиллар мавжуд эмас».

Шарифбек ва Гулхавас ота-оналарининг розилиги билан турмуш қуришган ва аввал бир-бирларини танимаган.

Янги турмуш қурганларнинг қариндошлари ҳам ётоқхонадан келин ва куёвнинг ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хати топилганини маълум қилган. Прокуратура мактуб психологик ва лингвистик экспертиза учун юборилганини айтди. Келиннинг отаси Маҳмадзоҳир Шоевнинг айтишича, қизи мактабни эрта ташлаб кетган, ўқиш ва ёзишни билмас эди. «Прокуратура менга ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги мактубнинг нусхасини кўрсатди, унда бор йўғи бир неча сатр битилган: «Бизни кечиринг, лекин биз энди яшашни хоҳламаймиз ва ўз жонимизга қасд қилишга қарор қилдик».

XS
SM
MD
LG