Нуланд Россиянинг йўқотишларини «ақл бовар қилмайдиган» деб атади ва шунга қарамай, «Россия Украина армияси қанчалик кучли эканини ҳали тўлиқ англаб етмаганини» таъкидлади.
Нуланд ўз баҳоси учун аниқ манбаларни айтмади. Аввалроқ АҚШ разведка манбалари ҳам худди шундай рақамларни келтирган эди. Россия Мудофаа вазирлиги эса тубдан бошқача маълумотларга эга. Вазирлик охирги марта 25 март куни қурбонлар ҳақида хабар берган, ўшанда 1351 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Украина Бош штабининг баҳолашича, 17 мингдан ортиқ рус аскари ҳалок бўлган.
Давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар шароитида йўқотишлар тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда тасдиқлаш жуда қийин.
Нуланднинг айтишича, Россия Мудофаа вазирлигининг Киев ва Черниговга ҳужумдан воз кечиш ҳақидаги қарори Украина армиясининг ўжар мудофаа натижасидир. Шу билан бирга, у Россия қўшинлари қайта тўпланиб, ҳужумни, эҳтимол Украинанинг бошқа минтақаларида давом эттиришга ҳаракат қилишини таъкидлади.