Ссылки доступа

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги йўловчи поездлари қатнови тикланиши кечиктирилди


Нукус–Бейнеу ҳамда Тошкент–Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санаси кечроққа қолдирилди.

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти маълумотига кўра, қатновни тиклаш санасининг кечиктирилишига Қозоғистонда "карантин чекловлари жорий этилгани" сабаб бўлган.

“Мазкур қарор Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган”, дейилган “Ўзтемирйўлйўловчи” хабарномасида.

“Ўзбекистон темир йўллари” “Қазақстан темир жўли” билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 1 апрелидан икки мамлакат ўртасида поезд қатновини тиклашга қарор қилгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлар қатнови қачон тикланиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. “Ўзтемирйўлйўловчи” мазкур йўналишлар учун чипта сотиб олган йўловчиларга чипта пули темир йўл кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилиши ёки кейинги саналарга қайта расмийлаштириб берилишини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG