Ссылки доступа

Қирғизистонда янги мухолифат ҳаракати ташкил этилди


31 март куни Бишкек янги мухолифат тузилмаси – Қирғизистон Бирлашган демократик ҳаракати (ҚБДҲ) тузилганини эълон қилди. Ҳаракат аъзолари Максим Горкий номидаги истироҳат боғида дастур тақдимотини ўтказди.

Мухолифат ҳаракати таркибига сиёсатчилар Равшан Жеенбеков, Клара Сооронқулова, Бектур Асанов, Мамбетжунус Абилов, Асия Сасикбоева, Кенешбек Дуйшобоев, ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова ва бир қатор фаоллар кирган.

ҚБДҲ аъзолари ҳокимиятга демократик институтлар ва қадриятларни тиклаш, адолатли суд тизимини яратишнинг муқобил йўлларини, шунингдек, инқирозга қарши чоралар ва қашшоқликка қарши курашиш бўйича таклифлар беришларини билдирдилар.

Мамбетжунус Абилов ҳаракат координатори этиб сайланди.

Бу Қирғизистонда сиёсатчилар томонидан яратилган биринчи мухолифат ҳаракати эмас. Шунга ўхшаш уюшмалар 2005, 2008 ва 2014 йилларда ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG