Ссылки доступа

Япония Курил оролларини Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар деб атайди


Бывший премьер-министр Японии Таро Асо на дней "Северных территорий", архив
Бывший премьер-министр Японии Таро Асо на дней "Северных территорий", архив

Токио жанубий Курил оролларини расман «ноқонуний босиб олинган Япония аждодлари ҳудуди» деб атайди.

Бу сўз ҳукуматнинг мамлакат ташқи сиёсати бўйича маълумотномаси «Дипломатия бўйича кўк китоб»нинг янги сони лойиҳасида келтирилган. Бу ҳақда Кёдо Тсушин агентлиги хабар бермоқда.

Япония Курил занжирининг тўртта жанубий ороллари — Итуруп, Шикотан, Кунашир ва Хабомайга даъвогарлик қилмоқда — Иккинчи Жаҳон уруши тугагандан сўнг, улар Совет Иттифоқи томонидан аннексия қилинган ва японлар улардан қувиб чиқарилган. 1956 йилда Москва ва Токио ҳарбий ҳаракатларни тугатиш тўғрисида декларацияни имзоладилар, аммо тинчлик шартномаси ҳеч қачон тузилмаган.

2003 йилгача япон дипломатияси оролларни расман «ноқонуний босиб олинган», 2012 йилгача эса «аждодлар ерлари» деб атаган. 2012 йилдан бери ҳукумат Россия билан муросага келишга умид қилиб, бундай атамадан қочди.

Япония 1956 йилги Ороллар декларациясига қайтишга тайёр эди. Унда СССР икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси имзолангандан сўнг Хабомай ва Шикотан оролларини Японияга беришга рози бўлган. 2019 йилда Япония бош вазири Синдзо Абе Курил ороллари масаласига чек қўйишга ваъда берганини айтган эди. Бироқ, музокаралар ҳеч қандай натижага олиб келмади.

Март ойи бошида Япония ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши парламентдаги чиқишида бу ҳудудларни «аслида японларники» деб атади. Кейин, алоҳида матбуот анжуманида, у «ноқонуний равишда босиб олинган»лигини айтди. Шундан сўнг Москва тинчлик музокараларини амалда тўхтатди.

XS
SM
MD
LG