Ссылки доступа

НАТО Россия армиясининг Украинага янги ҳужумини башорат қилди


НАТО Россия армиясининг Украинага янги ҳужуми тайёрланишини башорат қилмоқда. Қўшинларнинг Киевдан олиб чиқилиши чекиниш эмас, балки қайта гуруҳланишдир.

Бу ҳақда 31 март куни Брюсселда ташкилот бош котиби Енс Столтенберг маълум қилди.

Столтенберг альянснинг разведка маълумотларига тўхталар экан, Россия бўлинмалари олиб чиқилмаяпти, балки янги позицияларга ўтмоқда. Москва уларни Донбассдаги ҳужум учун қайта тўплаш, кучайтириш ва қайта жиҳозлашга ҳаракат қилмоқда. “[Украина халқига] яна кўпроқ азоб-уқубат олиб келадиган янги ҳужум операциялари кутилмоқда», деди у.

Сешанба куни Россия Украина шимолидаги Киев ва Чернигов атрофидаги жанговар ҳаракатларни сезиларли даражада камайтиришини эълон қилди. Бироқ қўшинлар олиб чиқилиши билан бир вақтда Москва мамлакат жанубидаги Мариуполга ҳаво ҳужумларини кучайтирди ва босимни оширди. Столтенбергнинг сўзларига кўра, НАТО тинчлик музокаралари давом этаётганига қарамай, Москва операциядаги вазифаларидан воз кечмаганидан келиб чиқади.

Пайшанба куни Украина Мудофаа вазирлиги Россия асосий саъй-ҳаракатларини Донетск ва Луганск вилоятлари устидан тўлиқ назорат ўрнатишга қаратганини айтди. Италия бош вазири Марио Драги пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин унга телефон орқали ўт очишни тўхтатиш учун «вақт ҳали келмаганини» айтганини айтди, деб ёзади la Republica.

XS
SM
MD
LG