Ссылки доступа

Қирғизистонда журналистнинг ўлими бўйича иш доирасида блогер бир ойга ҳибсга олинди


Журналистка Арзыгуль Галымбетова.
Журналистка Арзыгуль Галымбетова.

Журналист Арзигул Галймбетованинг ўлими муносабати билан «Батма-бат» Youtube канали муаллифи Батмакан Жолболдуева ҳибсга олинди. Бу ҳақда Боткен вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, туман суди унга нисбатан бир ой, 26 апрелга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаган.

26 мартга ўтар кечаси АКИпресс мухбири Арзигул Галймбетова 37 ёшида вафот этди. Қариндошларининг сўзларига кўра, журналист соғлиғи кескин ёмонлашгани учун кечаси касалхонага олиб кетилган. Кечаси унинг юраги тўхтаб қолган.

Кейинроқ полиция журналистнинг ўлими факти бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Маълум бўлишича, 25 март куни Галймбетова Батма-бат Youtube канали муаллифи Батмакан Жолболдуева устидан полицияга ариза билан мурожаат қилган.

XS
SM
MD
LG