Ссылки доступа

Ўзбекистонлик мусулмонлар Рамазон ойи рўзасини 2 апрелдан тута бошлашади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Ҳужжатда “2022 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин”, дейилган.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, ЎМИ Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 2 апрелга тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

XS
SM
MD
LG