Ссылки доступа

Тожикистон транспорт ширкати Термиз, Денов ва Самарқанд йўналишлари бўйлаб автобус қатновини йўлга қўяди


Тожикистоннинг “Холдинг Азия Групп Таджикистан” корхонаси яқин орада Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларига тажриба-синов тариқасида халқаро автобус қатновларини бошламоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Вазирлик қайдича, жорий йил 2 апрелидан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.

Бунгача Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилган.

XS
SM
MD
LG