Ссылки доступа

Ўзбекистон бош вазири амалий ташриф билан Қирғизистонга келди


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга келди. Ўш халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазирини Вазирлар Маҳкамаси Раиси Оқилбек Жапаров кутиб олди.

Икки давлат бош вазирлари икки томонлама учрашув ўтказиб, Президентнинг чегарадош вилоятлардаги ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, меҳмонлар Боткен вилояти Лейлек тумани Марғун қишлоғидаги умумтаълим мактабининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Ўтган йили Ўзбекистон Боткен вилоятининг Лейлек туманидаги Самарқандек ва Марғун қишлоқларида мактаблар қуриши ҳақида эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG