Ссылки доступа

HRW: Қирғизистон ҳукумати мустақил журналистлар ва ОАВни таъқиб қилишдан тўхташи керак


Human Rights Watch Қирғизистон ҳукуматини мустақил журналистлар ва оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилишни бас қилишга чақирди. Тегишли баёнот халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти сайтида эълон қилинди.

Баёнотда Кактус.Медиа ва терговчи журналист Болот Темировга нисбатан очилган жиноий иш бўйича Next TV жиноий таъқибга учрагани ҳақида сўз боради.

«Қирғизистон ҳукумати сўз эркинлигини ҳимоя қилишини даъво қилмоқда, бироқ жиноий ишлар орқали мустақил матбуотни бостиришга ҳаракатида. Расмийлар Таалай Дуйшембиевни озод этиши, унга ва бошқа ОАВларга нисбатан асоссиз айбловларни олиб ташлаши керак», — дейди HRWнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Сийнат Султоналиева.

3 март куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Next TV телеканалига нисбатан миллий адоватни қўзғатганлиги учун жиноий иш очди. Тергов маълумотларига кўра, телеканал «Қозоғистон разведка хизматининг собиқ раҳбарига ишора қилиб, Украина ҳудудида махсус операция давомида Қирғизистон Республикаси томонидан Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича гўёки эришилган келишув ҳақида ёлғон маълумот тарқатган».

Телеканал директори Таалай Дуйшембиев ҳибсга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 330-моддаси («Ирқий, миллий, диний, минтақалараро адоватни (нифоқ) қўзғатиш») бўйича иш очилиб, 5 март куни суд уни икки ой муддатга ҳибсга олди.

Шунингдек, Бишкекнинг Первомайский туман суди Бош прокуратуранинг телеканал кўрсатувини тўхтатиш ҳақидаги сўровини кўриб чиқди ва уни қисман қаноатлантирди ва Next TV телеканалида кўрсатилган материални экстремистик деб топди.

XS
SM
MD
LG