Ссылки доступа

Ғарбий Қозоғистонда тошқин: 600 дан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди


Kazakhstan. Flood in the village of Zhaksybay. Zhanibek district, West Kazakhstan region, April 3, 2022.
Kazakhstan. Flood in the village of Zhaksybay. Zhanibek district, West Kazakhstan region, April 3, 2022.

Бир кун аввал уч туманда фавқулодда ҳолат жорий этилган Ғарбий Қозоғистон вилоятида яна икки қишлоқ сув остида қолган.

Бу сув тошқини содир бўлган минтақанинг тўртинчи ҳудудидир. Қутқарувчилар бошқа ҳудудларда ҳам сув тошқинига тайёргарлик кўрмоқда ва қўшни ҳудудлардан қутқарувчиларни ёрдамга чақирган.

3 апрель, якшанба куни эрталаб Жанибек туманининг Жахшибай ва Таловка қишлоқлари сув остида қолгани маълум бўлди. Қишлоқ аҳолисининг хабар беришича, сув уйларга кириб кетган. Жахшибай қишлоғидан тарқалган видеога кўра, кўчалардаги сув баъзи жойларда бир метргача кўтарилган. Таловкада пасттекисликларда жойлашган уйлар шикастланган.

Жахшибай қишлоғида яшовчи фуқаронинг Озодлик билан телефон орқали айтишича, қишлоқ аҳли дастлаб жарликлар сувга тўлганидан хурсанд бўлган. Улар қурғоқчилик бўлмаслигидан хурсанд бўлишган лекин 2 апрель куни кечқурун вазият оғирлашган.

Уйларнинг ярмидан кўпи зарар кўрган. Яқин атрофда чегара пости бор (қишлоқ Россия билан чегарада жойлашган. – таҳр.), йигитлар у ердан келиб ёрдам беришди. Одамлар тун бўйи эвакуация қилинди, ҳеч ким ухламади. Уларни қайиқларда олиб кетишди ва мактабга юборишди. Лекин сув ҳали ҳам кириб келяпти», дейди уйи баландда бўлгани учун зарар кўрмаган маҳаллий аҳолидан бири.

Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, Жахшибайда қутқарувчилар 170 та уйдан 637 кишини эвакуация қилишган, бу қишлоқдаги барча турар-жой биноларининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Қишлоқ мактабига 305 киши, жумладан, 89 нафар бола жойлаштирилган. Қолган фуқароларни қариндошлари олиб кетишган. Таловкада, расмий маълумотларга кўра, икки уй сув остида қолган, улардан қутқарувчилар саккиз кишини (икки нафари бола) олиб чиққан. Қишлоқ аҳолиси ўз қариндошлариникига кетган.

Ҳозирча Жанибек вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилмаган. Бу масала кўриб чиқилмоқда, деб хабар бермоқда ФВВ. Маҳаллий ҳукумат қўшни вилоятлардан қутқарувчиларни ёрдамга чақирди – Манғистаудан отрядлар етиб келди.

2 апрель, шанба куни Ғарбий Қозоғистон вилоятининг учта туманида қишлоқларни сув босиши муносабати билан фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Ҳозирда Фавқулодда вазият Бурлин, Қоратўбин ва Шингирлау вилоятларида сақланиб қолган.

XS
SM
MD
LG