Ссылки доступа

«Кўчалардаги тинч аҳолининг жасадлари»: Мухбирлар рус армияси кетганидан кейин Бучани суратга олишди


UKRAINE-RUSSIA-CONFLICT

Киевнинг шимоли-ғарбида, бир ойдан ортиқ вақт давомида рус ҳарбийлари томонидан босиб олинган Буча шаҳрида ўнлаб, эҳтимол юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Россия армияси шимолга, Белоруссия чегарасига чекинганидан кейин бир кун аввал Украина ҳарбийлари шаҳарни эгаллаб олди. Ижтимоий тармоқларда баъзи кўчалар том маънода ҳалок бўлганларнинг жасадлари билан тўлиб кетганини кўрсатадиган фотосуратлар ва видеолар пайдо бўла бошлади.

2 апрель куни чет эл оммавий ахборот воситалари, жумладан Reuters ва AFP мухбирлари шаҳарга ташриф буюришди. Улар ўз ҳисоботларида кўчаларда жасадларнинг кўплигини тасдиқлайдилар.

Ҳалок бўлганлар фуқаролик кийимида, баъзиларининг шахси яқинлари томонидан аниқланган. Улардан баъзилари, шубҳасиз, отишма пайтида ёки миналар портлашидан ҳалок бўлган. Фотосуратларда қўллари боғланган одамларнинг жасадларини кўриш мумкин. Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Михайло Подоляк уларни рус ҳарбийлари отиб ташлаганини тахмин қилмоқда.

Шаҳар мерининг сўзларига кўра, 300 га яқин Буча аҳолисининг жасади оммавий қабрга дафн этилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Reuters сўровига жавоб бермади.

XS
SM
MD
LG