Ссылки доступа

Туркманистон ҳукумати Россияга экспорт қилиш учун мева-сабзавот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирди


Украинага асоссиз ҳарбий бостириб киргани учун Москвага нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялар ортидан Туркманистон расмийлари Россияга экспорт қилинадиган мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар доирасида Мари вилоятининг Қорақум этрапида фермерлар билан учрашувлар ўтказилиб, иссиқхонада боғдорчилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш зарурлиги тарғиб қилинмоқда.

Озодлик радиоси мухбирининг хабар беришича, шундай учрашувлардан бири 1 апрель куни эрталаб Қорақум этрапидаги Мари вилояти маданият уйида бўлиб ўтган. Йиғилишга иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари ва фермерлар таклиф этилди.

Йиғилишда мутасадди ташкилотлар вакиллари фермерларга маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россияга экспорт қилишни кўпайтириш имкониятлари ҳақида тушунтирди.

Мутасаддиларнинг айтишича, сифатли маҳсулотлар экспортга жўнатилади, ички бозорга эса сифати паст бўлганини қолдиради.

«Хорижий бозорда 1-навдаги мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш, сифатсиз маҳсулотлар эса ички бозорда сотилиши мумкин бўлади», — дея мутасаддилардан бирининг сўзларидан иқтибос келтирган мухбиримиз манбаси. Унинг сўзларига кўра, ҳокимият фермерлардан маҳсулот сотиб олиб, экспортга жўнатадиган координаторларни тайинлашни ваъда қилмоқда.

Сўнгги бир неча йил ичида ички бозорни озиқ-овқат билан таъминлашда жиддий муаммолар юзага келган Туркманистонда сўнгги ҳафталарда Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш бўйича ҳаракатлар фаоллашди.

23 март куни эрталаб Озодлик мухбири маҳаллий ҳокимият фермерлар ва тадбиркорларни Россияга сабзавот ва мевалар, шакар, гўшт ва бошқа маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш режалари ҳақида қандай огоҳлантиришни бошлагани ҳақида хабар берди.

Россияда халқаро санкциялар туфайли озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турлари танқислиги юзага келди.

Халқаро санкциялар Россияни муайян чора-тадбирларни қабул қилиш билан бирга, айрим товарлар импортига илгари киритилган чекловларни олиб ташлашга мажбур қилди.

Шундай қилиб, 5 март куни Россия федерал хизмати Росселхознадзор Туркманистондан помидор импортига чекловларни бекор қилди. Бу чекловлар ўтган йилнинг март ойида Россиянинг фитосанитария талабларига мос келмаслиги сабабли киритилган эди.

XS
SM
MD
LG