Ссылки доступа

БМТ Украинанинг Буча шаҳридаги ҳарбий жиноятлар текширилишини талаб қилмоқда


БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш “Бучада ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари тасвирларидан қаттиқ шок”ка тушганини билдирди ҳамда бунинг айбдорларини топиш ва жавобгарликка тортиш мақсадида мустақил текширув ўтказишни талаб қилди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси “Буча шаҳрида ҳарбий жиноятлар амалга оширилгани эҳтимоли катта” эканини билдириб, текширув ўтказиш учун далилларни сақлашга чақирган.

Муассаса томонидан якшанба куни тарқатилган баёнотда БМТ ходимлари ҳали воқеа жойида вазиятни ўрганиш имкониятига эга бўлмагани, бироқ мавжуд фототасвир ва видеоёзувлар “жиддий хавотир уйғотиши” ҳамда уларда ҳарбий жиноят аломатлари акс этгани айтилган.

Аввалроқ Украина расмийлари Россия босқини чоғида Киев вилоятидаги Буча шаҳрида тинч аҳоли вакилларидан ўнлаб киши қийнаб ўлдирилгани, улар орасида аёллар, қариялар ва болалар борлигини билдирган. Россия Мудофаа вазирлиги Буча манзаралари акс этган сурат ва видеоларни Киев томонидан уюштирилган “навбатдаги провокация” дея иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG