Авиакомпания расмий сайтида хабар қилинганидек, «ёзги навигация бошланиши билан» Бишкек, Ўш ва Иссиқкўл вилоятидаги Томчи аэропортига учиш мумкин бўлган Россия шаҳарлари рўйхати кенгайтирилди. Шундай қилиб, эндиликда Владикавказ, Красноярск, Самара, Сочи ва Иркутскдан йўналишлар ташкил қилинади. Ушбу йўналишларнинг ҳар бирига рейслар ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Бугунги кунда авиакомпания Қирғизистонга Россиянинг 13 та шаҳридан парвоз қилади, уларнинг аксариятини Ўш шаҳри қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг яна бир авиакомпанияси «Аэрофлот» Қирғизистон Республикасига парвозларини қайта тиклагани ҳақида эълон қилган эди.