Ссылки доступа

Тожикистон ваколатли органлари 5,5 минг афғонга қочқин мақомини беришдан бош тортди


Афганские беженцы в Иране
Афганские беженцы в Иране

Айнан шу миқдордаги афғонлар Тожикистон ҳудудига кириб, фақат «бошпана изловчининг вақтинчалик гувоҳномасини» олган ва ҳар ой уни янгилашга мажбур бўлмоқда.

Айнан шу миқдордаги афғонлар Тожикистон ҳудудига кириб, фақат «бошпана изловчининг вақтинчалик гувоҳномасини» олган ва ҳар ой уни янгилашга мажбур бўлмоқда.

Қочқин мақомининг йўқлиги қочқинларнинг ўзлари учун кўп муаммоларни келтириб чиқаради ва келажакда жаримага тортилиши ёки ҳатто Тожикистондан депортация қилиниши мумкин. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги бошпана сўраш тўхтатилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, «қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинганини» айтди.

Мусаддиқ 2021 йил августида Толибон Кобулни эгаллаб олиши арафасида Афғонистонни тарк этиб, Тожикистондан бошпана сўраган собиқ Афғонистон ҳукуматидаги юқори мартабали амалдор. Унинг сўзларига кўра, у Эрон орқали туристик визада Тожикистонга кирган ва вақтинча Хатлон вилоятининг Кушониён туманида истиқомат қилмоқда. «Мен Тожикистонда қочқинлик гувоҳномасини олмоқчиман. Яқин келажакда Афғонистонда яна нима бўлиши, қачон уйга қайтишим номаълум. Чунки Толибон мени Афғонистон ҳукумат амалдорларидан бири сифатида билади ва ўлдиришга ҳаракат қилади», — дейди Мусаддиқ.

Афғонистонлик қочқинларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи «Инсон ва Адолат» жамоат ташкилоти вакилларига кўра, бу муаммога фақат Мусаддиқ дуч келаётгани йўқ. Уларга кўра, 2021 йилда Тожикистонга Толибон режимидан бошпана сўраб кирган 5,5 мингга яқин афғон қочқин мақомини ололмайди.

Ушбу жамоат ташкилотига раҳбарлик қилаётган Ширинбек Давлатшоевнинг айтишича, 2021 йил август ойидан бошлаб афғон қочқинлари истиқомат қилаётган шаҳар ва туманларнинг маҳаллалари, уй-жой коммунал хўжалигига қочқинларга вақтинчалик яшаш жойи тўғрисида гувоҳнома бермаслик вазифаси юклатилган.

Афғонистон ҳукуматининг Тожикистондаги собиқ элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар ўз ватандошлари муаммосидан хабардорлигини, аммо буни «Тожикистон расмийларининг ваколати» деб билишини айтди. «Менимча, хавфсизлик масаласи жуда муҳим. Шу пайтгача ҳеч ким депорт қилинмаганидан миннатдорман. Ва агар кимдир қолиш қоидаларини бузса, депортация қилинса, бу тўғри иш бўлади. Бу ерда ҳеч кимга Тожикистонни беқарорлаштиришга ёки террорчилик ғояларини тарғиб қилишига йўл қўймаймиз», — деди элчи.

Айни пайтда, 2021 йил ноябрь ойида БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги 11 нафар афғон қочқинининг Тожикистондан Афғонистонга депортация қилинишидан хавотир билдирди. Бундай тажрибани ҳисобга олсак, келажакда мамлакатда қолиш қоидаларига риоя қилмаган қочқинлар жаримага тортилиши ва Тожикистондан депортация қилиниши эҳтимоли катта.

XS
SM
MD
LG