Қайтиб келган туркман фуқаролари Фароб этрапидаги карантин зонасига жойлаштирилган.
Коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган тартибга кўра, Туркманистонга кирувчи шахслар маълум муддат карантинда бўлиши керак.
Озодлик радиоси мухбирининг хабар беришича, минглаб туркман фуқаролари Ўзбекистонда бўлиб, ўз ватанларига қайтиш учун Туркманистон расмийларидан рухсат кутишмоқда. Бухоро вилоятида яшовчи туркман фуқаролари Ўзбекистонга Туркия ва Россиядан келган, деб аниқлик киритмоқда мухбиримиз.
Хавфсизлик идоралари томонидан тўпланган маълумотлар асосида ўз ватанига қайтган туркман фуқароларининг ҳукуматга қарши ҳар қандай ҳаракатларга алоқадорлиги текширилаётгани хабар қилинмоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли киритилган карантин чекловлари туфайли минглаб Туркманистон фуқаролари қайтиш имкониятисиз бошқа мамлакатларда қолмоқда. Туркманистон ҳукумати ўз фуқароларини хориждан олиб келиш учун етарлича ҳаракат қилмаётгани учун танқид қилинган.