Президент томонидан 31 март куни қўл қўйилган икки қарорига мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига, Навоий давлат кончилик институти эса Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетига айлантирилади.
Мирзиёев 1 апрель куни имзолаган яна бир қарорда эса Самарқанд давлат тиббиёт институтини Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этиш кўзда тутилган.