Фойдаланувчилар бир неча кундан бери юзлаб мактаб ўқувчилари мактабдаги дарслар вақтида маҳаллий стадионда президент билан учрашувга ҳозирлик кўраётганини таъкидлаб, Озоди радиосига бир нечта видеолавҳалар юборишган. Мутахассислар Тожикистонда узоқ йиллардан буён қўлланиб келинаётган бу амалиётни шахсга сиғиниш, деб атайди.
Айни кунларда мамлакат шимолий ҳудудининг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам шундай машғулотлар давом этмоқда. Президент Имомали Раҳмон яқин кунларда иш сафари билан вилоятга келиши кутилмоқда. Одатда, давлат раҳбарининг вилоят шаҳар ва туманларига ташрифидан бир неча ой олдин ёшлар катта стадионларда йиғилишни машқ қиладилар.
Тожикистонда талабалар ва мактаб ўқувчиларини байрам тадбирларига жалб қилиш амалиёти кўп йиллардан буён кенг тарқалган.