Ссылки доступа

Forbes: Украинадаги уруш ортидан россиялик миллиардерлар бойлиги кескин камайиб кетди


Россиянинг энг бой тадбиркорлар ўтган бир йил ичида умумий сарватларининг 42 фоизидан ажраганлар. Forbes журнали томонидан 36 йилдан буён тузиб келинаётган жаҳондаги энг бой кишилар рейтинги ана шундан далолат беради.

Бу йил энг бадавлатлар рўйхатига 88 нафар россиялик тушган, бу эса ўтган йилдагидан 35 нафарга камдир (ўтган йили Forbes рейтингига 123 нафар россиялик кирган).

Рўйхатга кирган россиялик бойлар бойлигининг умумий миқдори ўтган бир йил ичида 606 миллиард доллардан 353 миллиард долларга камайган. Журналнинг Россияда чиқадиган версияси қайдича, россиялик бойларнинг сарвати бор-йўғи бир неча кун ичида – Украинадаги уруш бошлангани ҳамда Россия ва россиялик айрим тадбиркорларга қарши санкциялар жорий этилиши ортидан кескин камайиб кетган.

Forbes рўйхатига мувофиқ, бу йил Новолипецк металлургия комбинати эгаларидан бири Владимир Лисин Россиянинг энг бой одами ўлароқ эътироф этилган. 18,4 миллиард долларга эга бўлган бу одам “Норильский никель” эгаларидан бири Владимир Потанин ($17,3 млрд) ва Telegram асосчиси Павел Дуровни ($15,1 млрд) ортда қолдирган.

Forbes Лисин ва унинг корхонаси жаҳон давлатлари томонидан киритилган санкциялар рўйхатига тушмаганини, бироқ унинг бойлиги 7,8 миллиард долларга камайганини қайд этган.

XS
SM
MD
LG