Ссылки доступа

Тожикистондаги афғон қочқинлар мактабига 80 минг доллар хайрия қилинди (видео)


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Афғонистонда ҳукумат алмашгандан кейин афғон мактаби молиявий қийинчиликларга дуч келди.

“Spirit of America” ташкилоти матбуот котиби Зак Баззи куни кеча Душанбеда бўлиб ўтган йиғилишда Тожикистонда яшовчи афғонлар яхши шароитларда ўқишни давом эттириши мумкинлигини айтди. «Мен бугун ўқитувчилар ва талабалар билан учрашиш ва суҳбатлашиш учун АҚШдан узоқ йўлни босиб ўтдим. Бу менга янги илҳом бахш этди. Бугун биз биргамиз, ҳам қизлар, ҳам ўғил болалар. Биз сизнинг чидамлилигингизни кўриб турибмиз», — дея қўшимча қилди у.

Ушбу грант 12 ойга мўлжалланган. Ташкилот вакиллари белгиланган муддатдан кейин ёрдам беришни тўхтатмасликларини маълум қилишди. Зак Баззи сўзларига кўра, улар келаси йили ҳам “Сомониён” мактабига 30 минг доллар хайрия қилишга қарор қилишган.

Душанбедаги Сомоний мактаби хусусий бинода жойлашган бўлиб, ойлик ижараси 2000 доллардан ошади. Мактаб ижараси, Интернетга кириш ва транспорт харажатлари энди “Spirit of America” томонидан тўланади.

«Сомонийлар» мактаби директори Нозия Зоҳир «Озодлик» радиосининг тожик хизматига берган интервьюсида «ташкилот ҳозирда фаолиятидаги ягона йирик сармоядор саналади, бизга ёрдам берган барчага раҳмат», деди у.

“Сомониён” мактабида 500 нафардан ортиқ ўқувчи ва 35 нафар ўқитувчи таҳсил олмоқда, коммунал тўловлар, ўқитувчиларнинг маошлари ўқувчилар шартномаси асосида тўланади. Аввалроқ мактаб маъмурияти ўқувчиларнинг таълим олиш учун шартнома нархи вақтинча 100 сомонийдан 150 сомонийга оширилганини маълум қилган эди.

Бу мактабда таълим форс ёзуви асосида, афғон ўқув дастури асосида олиб борилади.

Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг август ойида мактабга давлат томонидан ажратиладиган маблағ кесилган эди. Толибон ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг ўз ҳукуматини эълон қилди ва олтинчи синфдан ошган қизларни мактабдан ҳайдаб чиқарди. Улар эълон қилган ҳукуматни ҳали ҳеч қайси давлат тан олмаган. Тожикистонда яшовчи афғонлар Толибонни қизларни мактабдан узоқлаштираётгани учун бир неча бор танқид қилган.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда 15 минг афғон қочқин бор.

XS
SM
MD
LG