Ссылки доступа

Хорижга қочишга мажбур бўлган украиналикларнинг 80 фоизи урушдан сўнг ватанига қайтмоқчи


Украина сиёсий ва иқтисодий тадқиқотлар маркази (Разумков маркази) украиналик қочқинлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровга оид маълумотларни ёйинлади.

Сўров чоғида сўралганларнинг 80 фоизи жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин Украинага қайтиш истагини билдирган, яна 10 фоиз одам бу борада ҳали бир қарорга келолмаганини айтган.

БМТ маълумотига кўра, уруш бошидан бери Украина ҳудудидан 4 миллиондан зиёд одам чиқиб кетган, бу мамлакат аҳолисининг 10 фоизига тенгдир. Яна 6,5 миллион одам уруш туфайли мамлакат ичида бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчган. Шу тариқа Украинада 10 миллиондан зиёд киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. БМТ якуний рақамлар бундан анча кўп бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилган эмас.

Разумков маркази қайдича, украиналик қочқинларнинг 83 фоизини аёллар ташкил этади. Тадқиқот маркази Россия истилосидан қочганларнинг 63 фоизи асосан рус тилида сўзлашувчи кишилар эканини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG