Ссылки доступа

Қирғизистон Республикасида бозор ва долларнинг расмий курслари ўртасидаги тафовут 9 сомга етди


Қирғизистонда АҚШ доллари курси яна ошиб бормоқда. Охирги 24 соатнинг ўзида валюта қиймати 6 сомдан ортиққа ошди.

6 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, банклар долларни 94,5 – 95 сомдан сотмоқда, харид қилиш – 92,5 – 93 сомдан.

Доллар бозори курсининг ўсишига қарамай, Миллий банк расмий курсни пасайтириб, уни 85,70 сом даражасида белгилади. Бир кун аввал эса 85,76 сом эди.

Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши билан Қирғизистон валюта бозорида кескин тебранишлар кузатилмоқда.

Аввалига доллар курси 85 сомдан 106 сомгача кўтарилган бўлса, кейинчалик у ҳам кескин пасайишни бошлади. 31 март куни валюта айирбошлаш шохобчалари долларни аллақачон 79 сомдан сотиб олган.

Кейинги кунларда доллар яна кўтарила бошлади.

XS
SM
MD
LG