Ссылки доступа

ОТБ Тожикистон иқтисодиёти секинлашишини башорат қилмоқда


Россияда кутилаётган иқтисодий инқирознинг жиддий ён таъсири туфайли Тожикистоннинг иқтисодий ўсиши 2022 йилда секинлашади, бироқ 2023 йилда бироз тикланади.

Бу ҳақда Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) бир кун аввал эълон қилинган янги ҳисоботида – «Осиё тараққиёт истиқболи 2022»да айтилган.

Банк экспертларининг прогнозларига кўра, 2021 йилда иқтисодиёт 9,2 фоизгача тикланганидан кейин Тожикистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши жорий йилда 2 фоизгача секинлашади. 2023 йилда саноатнинг ўсиши ва ривожланиш бўйича ҳамкорларнинг истеъмолни қўллаб-қувватлашга ёрдами ҳисобига ўсиш 3% бўлиши кутилмоқда.

Осиё тараққиёт тадқиқоти 2022 маълумотларига кўра, ўтган йили 8 фоиз бўлган инфляция 2022 йилда 15 фоизга етади. Бунга ёнилғи ва импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши, шунингдек, Россия рубли курсининг кескин тушиб кетиши туфайли миллий валюта – сомоний курсига босим сабаб бўлмоқда.

ОТБ иқтисодчилари ҳукуматнинг иш ҳақи ва пенсиялари, шунингдек, электр энергияси тарифларининг кутилаётган ўсишини башорат қилмоқда. 2023 йилда прогнозларга кўра, озиқ-овқат ва ёқилғининг жаҳон нархлари арзонлашгани сабабли Тожикистонда инфляция даражаси 10 фоизгача камаяди.

ОТБ ҳисоботида макроиқтисодий барқарорлик учун давлат қарзининг барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланган.

Осиё тараққиёт банки Тожикистондаги энг йирик молиявий донор ҳисобланади. 1998 йилдан бери ОТБ мамлакатга 2,2 миллиард долларга яқин маблағ ажратди, жумладан, 1,6 миллиард доллар грантлар.

XS
SM
MD
LG