Бу ҳақда у аввалроқ айрим ОАВга берган интервьюсида ва ўқитувчилар билан учрашувларида маълум қилган эди. Ижтимоий тармоқлардаги шиддатли реакциядан сўнг вазир ўзининг Facebookдаги саҳифасида ҳам тушунтириш ёзди.
«Энди бола биринчи синфга 7 ёшида эмас, 6 ёшда бориши керак. Нолинчи синф бўлмайди, шунинг учун бола бир йилни йўқотмайди. Шу йўл билан биз жаҳон стандартларига мослашамиз», деб ёзади Бейшеналиев.
Аввалроқ вазир ОАВга берган интервьюсида таълим тизимида режалаштирилган ислоҳотлар ҳақида маълум қилганди, бироқ ҳозирча Таълим ва фан вазирлиги янгиликлар тафсилотлари билан ўртоқлашмаган.