Ссылки доступа

БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги иштирокини тўхтатди


Заседание Генассамблеи ООН, Нью-Йорк, 7 апреля 2022 года
Заседание Генассамблеи ООН, Нью-Йорк, 7 апреля 2022 года

БМТ Бош Ассамблеяси Украина билан уруш туфайли Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги иштирокини тўхтатди.

Овозга қўйилган резолюцияда жанговар ҳаракатлар пайтида россиялик ҳарбийлар томонидан Украина ҳудудида инсон ҳуқуқлари қўпол ва мунтазам равишда бузилгани қайд этилган.

93 давлат истисно учун овоз берди. 24 давлат, жумладан Хитой ва Қозоғистон қарши овоз берди. 58 давлат, жумладан, Ҳиндистон бетараф қолди. Қарор қабул қилиш учун бетараф қолганларни ҳисобга олмаганда 193 кишининг учдан икки қисми овоз бериши керак эди. Reuters агентлигига кўра, Россия «ҳа» ёки «бетараф» овоз бериш дўстона бўлмаган ҳаракат сифатида кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ, Россия вакиллари Украинада тинч аҳолига қарши босқинчиликка оид барча айбловларни рад этган эди.

Амалда инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолигини тўхтатиб туриш камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Бундай ҳодиса охирги марта 2011 йилнинг март ойида содир бўлган. Ўшанда Ливия аъзолиги диктатор Муаммар Қаддофий қўшинларининг ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчиларига қарши зўравонлик ҳаракатлари туфайли тўхтатилган.

Шундай қилиб Москва йиғилишларда сўзга чиқа олмайди ва аъзолик тўхтатилган вақтда овоз бриш ҳуқуқига эга эмас, бироқ унинг дипломатлари баҳсларда қатнашиши мумкин. Reuters агентлигининг дипломатик доиралардаги манбасига кўра, Россия ишончли вакиллари орқали БМТ Кенгашига таъсир ўтказишга ҳаракат қилиши мумкин.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолари уч йил муддатга сайланади.

Апрель ойи бошида Киев чеккасида рус қўшинлари яқинда ташлаб кетган Буча шаҳрида ўнлаб тинч аҳоли, жумладан, қўллари боғланган ҳолда ҳалок бўлган жасадлар топилган эди. Бундан ташқари, шаҳарда оммавий қабрлар борлиги хабар қилинган. Украина расмийлари томонидан айтилишича, жабрланганларнинг умумий сони 300 дан ошади. Айтилишича, булар россиялик ҳарбийлар қурбонларидир.

Россия Бучада тинч аҳолини ўлдириш ҳақидаги айбловларни қатъиян рад этади. Василий Небензя яқинда Нью-Йоркда Киев чеккасидаги воқеалар россиялик ҳарбийларни обрўсизлантириш ва инсонийликдан маҳрум этишга қаратилган навбатдаги тайёрланган провокация эканлигини айтди. Небензнянинг сўзларига кўра, Москва Россия армиясининг ваҳшийликларга алоқаси йўқлигини тасдиқловчи ҳақиқий далилларга эга.

Дунёнинг 40 дан ортиқ давлати Украинада «махсус операция» бошланганидан бери Россия ва Россия қўшинлари содир этиши мумкин бўлган ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни биргаликда тергов қилмоқда. Мустақил терговни Гаагадаги Халқаро жиноят суди ҳам олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG