Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Қирғизистон таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 32 миллион евро ажратади


6 апрель куни Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида таълим соҳасига 32 миллион евро миқдоридаги грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурининг учинчи босқичи бўлиб, унинг учун 27 миллион евро ажратилган, қолган 5 миллион евро техник ёрдам кўринишида ажратилади.

Таълим ва фан вазирлиги грант «Қирғизистон Республикаси таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича шартнома» дастури доирасида ажратилаётганини таъкидлаб, инклюзив ва адолатли сифатли таълимга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу дастур доирасида 2014-2021 йилларда Европа Иттифоқи таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 72 миллион еврога яқин маблағ ажратган.

XS
SM
MD
LG