Ссылки доступа

Сердар Бердимуҳамедов отаси таътильдалигида асосий хавфсизлик ходимларини алмаштирди


Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгаши котиби ва ички ишлар вазирини алмаштирди.

Бундан ташқари, у Давлат хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Чаримурат Аманов эгаллаб турган бош вазирнинг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини бекор қилди. Эътиборлиси, Аманов ушбу лавозимга 25 март куни қайта тайинланган эди. Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосари лавозимини бекор қилиш сабабини аниқламади, айни пайтда ички ишлар вазири Овездурди Хожаниёзовнинг ишдан бўшатилишини аввалроқ охирги огоҳлантириш билан қаттиқ танбеҳ билан изоҳлади.

Президент Бердимуҳамедов 6 апрель куни Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида куч тузилмаларида кадрлар ўзгаришини маълум қилди.

Собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов 12 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилинди. 19 март куни лавозимга киришгач, у отасининг ҳукуматини истеъфога чиқарди, бироқ 25 март куни у вазирлар маҳкамасининг деярли барча аъзоларини қайта тайинлади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Сердар Бердимуҳамедов отаси ва ҳозир оддийгина Аркадағ деб аталадиган Халқ Маслаҳати раиси таътильда бўлган пайтда асосий кадр ўзгаришларини амалга оширди.

XS
SM
MD
LG